Тухель ПСЖ раҳбариятидан қайси футболчини сотиб олишни сўрамоқда?

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель мавсумлар оралиғида "Лион" ҳимоячиси Ферлан Мендини ўз жамоасига олиб келмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра парижликлар раҳбарияти немис мутахассисининг илтимосини амалга ошириш учун 23 ёшли футболчи билан боғланган ва музокараларни бошлаб юборган.

Маълумот учун, Менди жорий мавсум “Лион” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt талқини бўйича унинг баҳоси 30 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!