Тухель ПСЖга Чемпионлар лигасида нима етишмаётганини айтди
Ads

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухелнинг фикрича парижликларга Чемпионлар лигасида ўзига бўлган ишонч етишмаяпти.

“Реал” ҳар доим худди Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга ишончи комилдек ўйнайди. Уларда катта ўйинларда қандай қилиб ғалаба қозонишни биладиган авлод бор. Улар босимни қандай енгиб ўтишни билишади. “Реал” ўтган мавсум дастлаб чорак финалда, кейин эса ярим финалда қолиб кетадигандек эди. Охир оқибат эса улар Чемпионлар лигасини қўлга киритишди. Бу мен ПСЖ билан эришмоқчи бўлган нарсам. Балким бунинг учун бизда худди “Реал”дагидек ўзига бўлган ишонч етишмаётгандир”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” сўнгги 3та ЕЧЛда кетма-кет ғолибликни қўлга киритди.