Тухель "Сити" футболчисини "Бавария"га ўтишга кўндирди

"Бавария" Кайл Уокерни сотиб олиш устида ишламоқда. Журналист Флориан Плеттенбергга кўра, музокаралар якуний босқичда.

Англиялик ҳимоячи «Манчестер Сити»ни тарк этиб, Мюнхен клубига ўтишга тайёр ва бу трансферда бош мураббий Томас Тухелнинг хизматлари катта.

Ҳозирча клублар тўлиқ келишиб олишмаган, бироқ томонлар ўртасидаги музокаралар ижобий руҳда давом этмоқда.

Маълумот учун, Уокер якунланган 2022/23 йилги мавсумдда АПЛда жами 27 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!