Тухель янги жамоасига иккита ўйинчи танлади

“Бавария” бош мураббийига айланган Томас Тухель таркибни ўзи яхши билан футболчилар билан кучайтиришга киришди.

Германиялик мутахассис биринчилардан бўлиб дарвозабон масаласини ҳал қилади. Ана шу мақсадда Тухель “Челси”дан Эдуар Мендини олиб келмоқчи. Айнан мана шу дарвозабон Тухелга “Челси”ни Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишига катта ёрдам берган.

Айни пайтда Менди асосий таркибдаги жойини йўқотган. Шу боис, “Челси” 31 ёшли посбонни қўйиб юбориш эҳтимоли катта.  

Нишондаги иккинчи футболчи ярим ҳимоячи Матео Ковачичдир. Бу футболчи ҳам “аристократлар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 28 ёшли хорватиялик футболчининг лондонликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!