Тухелдан хафа бўлган юлдузнинг бозори қайнаб кетди

“Челси” ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич жамоани Томас Тухель қабул қилиб олганидан кейин асосий таркибга киришга қийналиб қолмоқда.

Маҳоратли ярим ҳимоячи унга етарлича эътибор қаратмаётган бош мураббийдан норози бўляпти ва клубни тарк этишга тайёрланмоқда. Чунки, Тухель америкалик футболчини бирор марта асосий таркибда майдонга туширгани йўқ.

Кристиан Пулишич атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб бораётган “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Бавария” мутасаддилари ёзги трансферлар даврида 22 ёшли футболчини ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!