Тухелни Африкада кутишмоқда
“Челси”дан истеъфога чиқарилганидан буён ишсиз юрган германиялик мутахассис Томас Тухель фаолиятини терма жамоада давом эттириши мумкин.
Гана терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидаёқ муваффақиятсизликка учрагач, бош мураббий Отто Аддони ўз лавозимидан озод қилган эди. Ҳозирда мамлакат футбол федерацияси унинг ўрнига терма жамоа бош мураббийлиги учун номзод қидиришни бошлаб юборган.
Хабарларга қараганда, ганаликлар бу борада Томас Тухель номзодини илгари суришмоқда. Аммо ҳозирча томонлар ўртасида мазкур масала юзасидан музокаралар ўтказилгани бўйича аниқ маълумотлар йўқ.
Фикрлар