Тухелнинг дебют ўйинида "Челси" нурсиз дуранг қайд этди

Англия Премьер-лигаси 20-туридан ўрин олган "Челси" - "Вулверхэмптон" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Ушбу ўйин "аристократлар"нинг янги мураббийи Томас Тухель учун дастлабкиси бўлди. Ушбу натижадан сўнг, лондонликлар 30 очко билан 8-ўринга жойлашди. "Вулвс" эса, 23 очко жамғарган ҳолда, 13-поғонада бормоқда. 

  • 90'

    Учршаув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 86'

    "Вулверхэмптон" сўнгги дақиқаларда анча фаоллашди. 

  • 83'

    Маунт Зиешнинг ўрнига майдонга тушди. 

  • 81'

    "Челси"нинг бурчак зарбаси хавфли чиқмади. 

  • 79'

    Аспиликуэта жарима майдонига тўп узатди. Аммо шериклари уни қўллаб-қувватламади. 

  • 77'

    Чилуэлл ўрнига Пулишич майдонга тушди. Жиру ўрнига эса Абрахам майдонга тушди. 

  • 72'

    Поденсе ўрнига Виллиан Хосе майдонга ташланди. 

  • 70'

    Хадсон-Одоининг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 67'

    Нетуни ҳимоячилар осонлик билан тўхтатди. 

  • 64'

    Жирунинг зарбаси Патрисиуга у қадар катта қийинчилик туғдирмади. 

  • 62'

    Чилуэлл сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 59'

    "Челси" бурчак зарбасидан хавф ярата олмади. 

  • 56'

    "Челси" тўп назоратини мунтазам ўзида ушлаб турибди. 

  • 54'

    Ковачич ҳужумда қоидани бузди. 

  • 51'

    Нету сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 47'

    "Челси" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Хадсон-Одои зарба беришига ҳимоячи йўл қўймади. 

  • 42'

    Чилуэлл офсайдда қолиб кетди. 

  • 39'

    Рюдигернинг жаримадан узатилган тўпга бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди. 

  • 34'

    Семедунинг узатмаси Чилуэллга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 31'

    Чилуэллнинг зарбаси ўхшамади. У тўпга тўлиқ мослаша олмади. 

  • 29'

    Коудига тиббий ёрдам кўрсатилди. 

  • 27'

    Бурчак тўпи яна "Челси"га наф келтирмади. 

  • 24'

    Поденсе тиббий ёрдам олди. 

  • 21'

    Рюдигер сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 18'

    Хаким Зиеш ҳужумда фол ишлатди. 

  • 15'

    Хаверцнинг юриши хавфли зарбагача етиб бормади. 

  • 13'

    Чилуэлл ҳужумда фол ишлатди. 

  • 11'

    "Аристократлар"нинг бурчак узатмаси ўхшамади. 

  • 10'

    Семедунинг узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди. 

  • 7'

    "Челси" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

  • 5'

    Лондонликлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 3'

    "Челси" футболчиси қоидани бузди. 

  • 2'

    Хаким Зиешнинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 20-тури марказий учрашувларга бой ўтмоқда. "Челси" - "Вулверхэмптон" учрашувини Аюдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!