Тьяго Алькантара
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара ёзда жамоадан кетишни режалаштирмоқда.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра у заҳирада қолиб кетишни истамаяпти ва етарли ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бошқа жамоага ўтмоқчи. Ўз навбатида мюнхенликлар раҳбарияти ҳам 27 ёшли футболчини қўйиб юборишга қарши эмас. Чунки, “Бавария”га янги бош мураббий келди ва у жамоа таркибини қайтадан кўриб чиқиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Алькантара ўтган мавсум жами 32та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.