U-16 Марказий Осиё чемпионати учун аккредитация жараёни бошланди

Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан жорий йилнинг 3-10 июль кунлари пойтахтимизда 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида минтақа чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

U-16 Марказий Осиё чемпионати баҳслари учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганини маълум қиламиз. “CAFA U-16 Championship” мусобақаси учрашувларини бевосита стадионнинг ўзидан ёритишни мақсад қилган барча турдаги ОАВ вакиллари ўз ҳодмимлари рўйхати (“заявкаси”)ни 28 июндан 2 июль кунига қадар қуйидаги электрон почтага (media@the-cafa.com) жўнатишлари талаб этилади.

Таъкидлаб ўтиш керакки, мусобақада 16 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистон терма жамоалари иштирок этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар