U-17 Жаҳон чемпионати: Ўзбекистон — Парагвай ўйини қайси каналларда эфирга узатилади?
Хабарангиз бор, айни пайтда Қатар яшил майдонларида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси турнирнинг 1-тури доирасида Парагвайга қарши майдонга тушади. Ушбу беллашувни Ўзбекистонда 3 та телеканал трансляция қилади. “Sport TV”да Абдулла Нурмонов ва Муҳаммадёр Солиев шарҳида, “Zo’r TV” телеканалидa эса Ҳасан Турдалиев шарҳида томоша қилишингиз мумкин.
Маълумот учун, беллашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади. Аввалги мундиалда Ўзбекистон чорак финалга етиб борган эди.



Фикрлар