U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиби турнирда қатнашмаслиги маълум бўлди

Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган КХДР U-17 терма жамоаси Осиё кубоги мусобақасида иштирок этолмаслиги маълум бўлди.

Шу сабабли, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги иштирокини 10 май куни Ҳиндистонга қарши ўйин билан бошлайди. Кейинги учрашув 13 май куни Австралияга қарши бўлиб ўтади.

Маълумот учун, вакилларимиз "D" гуруҳидан жой олган. Мусобақа 5 майдан 22 майгача Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!