U-19 чемпионати якунига етди. "Навбаҳор" чемпион, "Пахтакор" ва "Андижон" совринли ўринларга эга чиқди (турнир жадвали)
U-19 чемпионати якунига етди. Унда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Жамоа 22 турда 49 очко жамғарган ҳолда, 1-ўринни ўзиники қилди. 2-поғонадан 44 очко тўплаган "Пахтакор" жой олди. Бронза медаллари эса 43 очко эгалари "Андижон" клубига насиб этди.
"Зомин" ва "Арал Самали" жадвалнинг энг қуйи поғоналаридан жой олди. Қайд этиш лозим, "Арал Самали" жамоаси 7-турдан сўнг турнирдан четлаштирилганди. Сабаби, клуб ЎзПФЛ талабини тўла бажара олмади.
Фикрлар