U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига ҳам қуръа ташланди

Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги Осиё футбол конфедерацияси штаб-квартирасида U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтгани ва қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг "B" гуруҳида Ҳиндистон, Баҳрайн ва Туркманистонга қарши баҳс олиб бориши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
Шунингдек, бугун U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига ҳам қуръа ташланди. Унга кўра Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги терма жамоамиз саралаш баҳсларини "F" гуруҳида Саудия Арабистони, Ҳиндистон ва Афғонистон терма жамоаларига қарши ўтказади. 

Саралаш ўйинлари шу йилнинг ноябрь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!