U-23 Осиё кубоги. Бугун Ўзбекистон мусобақадаги илк ўйинини ўтказади!
Саудия Арабистони 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. Бугун Ўзбекистон U-21 терма жамоаси мусобақадаги илк ўйинини ўтказади.
"B" гуруҳидан ўрин олган Равшан Ҳайдаров шогирдлари дастлабки турда Ливан терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув соат 19:00'да старт олади.
Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса Жанубий Корея ва Эрон терма жамоалари ўзаро куч синашади.
Бугунги учрашувлар рўйхати:
16:30 — Япония — Сурия
16:30 — Жанубий Корея — Эрон
19:00 — Ўзбекистон — Ливан
21:30 — Қатар — БАА



Фикрлар