U-23 Осиё кубоги. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Эрон билан тўқнаш келади
Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги давом этмоқда.
"C" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бугун иккинчи тур доирасида Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Вакилларимиз дастлабки турда Ливанни мағлуб этган бўлса, Эрон Жанубий Корея билан дуранг қайд этди. Айни пайтда Равшан Ҳайдаров шогирдлари 3 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
Агар жамоамиз бугунги учрашувда ғалаба қозонса, муддатидан аввал плей-офф босқичига йўл олади.
Маълумот учун, беллашув Тошкент вақти билан соат 19:00'да старт олади.



Фикрлар