U-23 Осиё кубоги саралаши. Афғонистон дарвозасини "илма-тешик қилган" Ўзбекистон термаси бугун Гонгконг билан ўйнайди (фото)
Бугун U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи 2-тури доирасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ўз ўйинини ўтказади. Унда жамоамизга Гонгконг термаси рақиблик қилади.
Баҳс 19:00 да "Жар" стадионида бошланади. Учрашувни "Спорт" телеканали ҳамда SPORTS.uz нинг Телеграм ижтимоий тармоғидаги "SPORTS.uz Live" каналида ЖОНЛИ ЭФИРДА томоша қилишингиз мумкин!
Эслатиб ўтамиз, илк турда ҳамюртларимиз Афғонистон U-23 термасини ўта йирик 8:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Фикрлар