U-23 Осиё кубоги саралаши. Норчаев хет-трик, Жалолиддинов эса дубль қилган ўйинда Ўзбекистон Афғонистонни янчиб ташлади!
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги саралаш босқичи 1-тури доирасида Ўзбекистон - Афғонистон ўйини бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз ўта йирик 8:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Ҳамюртларимиз сафида голларни Норчаев (хет-трик), Жалолиддинов (дубль), Давронов, Одилов ва Ҳамралиев муаллифлик қилди. Рақибнинг ягона голи Ҳусайн Замони номига қайд этилди.
Шу тариқа, олимпиячиларимиз илк турдаги даҳшатли ғалаба эвазига турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди. Навбатдаги 2-тур ўйини 9 сентябрь куни 19:00 да Гонгконг термасига қарши бўлиб ўтади.
Фикрлар