U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон ўта йирик ғалабаси эвазига 1-ўринга чиқиб олди (турнир жадвали)

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги саралаш босқичи 1-тури доирасида Ўзбекистон - Афғонистон ўйини бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз ўта йирик 8:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Ҳамюртларимиз сафида голларни Норчаев (хет-трик), Жалолиддинов (дубль), Давронов, Одилов ва Ҳамралиев муаллифлик қилди. Рақибнинг ягона голи Ҳусайн Замони номига қайд этилди. 

Мазкур ўйиндан сўнг олимпиячиларимиз турнир жадвалида тўплар фарқининг яхшилиги эвазига 1-ўринга чиқиб олди. Олдинда Гонгконг ва Эронга қарши ўйинлар кутиб турибди. 

турнир

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!