У бир зарба билан номини тарихга муҳрлаган эди

Чехиянинг “Богемианс” клуби президенти Антонин Паненка коронавирус туфайли оғир аҳволда реанимацияга тушиб қолди.

“Оғир аҳволдаги Антонин Паненкани реанимацияга олиб, тиббий ускуналарга улаб қўйишди", - дейилади клуб баёнотида.

71 ёшли Паненко 1976 йилги Европа чемпионатининг финалида пенальтилар сериясида 11 метрлик белгидан ўзгача тарзда зарба йўллаб, мухлислар ва мутахассислар диққатини ўзига қаратганди. Ўшанда Паненка дарвоза марказига “парашют” усулида зарба йўллаб, терма жамоасининг олтин медални қўлга киритишига катта ҳисса қўшган. Шундан буён шу шаклдаги 11 метрлик зарбалар “паненка”, деб номланади.

Машҳур футболчи ўз даврида “Богемианс”,  “Рапид”,  “Санкт-Пёльтен”,  “Слован”, “Хоэнау” ва “Кляйнвизендорф” жамоаларида ўйнаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
/*desktop-news-footer*/

Минбар

Барча блоглар