У бу ишни уддалаши учун 3,5 ой керак бўлди

Бугун Италия А Сериясининг 25-турида “Ювентус” сафарда СПАЛ меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Туринликларга ғалаба келтирган голга Аарон Рэмзи муаллифлик қилди. Эътиборлиси, бу уэльслик футболчи учун “Юве” сафида сўнгги 3,5 ой ичида киритган биринчи гол бўлди. У сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрида ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида “Локомотив” дарвозасини ишғол қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!