У буюк футболчи! Роналдунинг «Ювентус» сафида ўрнатган 7 рекорди

Криштиану Роналду «Реал» жамоаси сафида деярли барча рекордларни ўзиники қилиб олишга муваффақ бўлган эди. Португалиялик афсона эндиликда «Ювентус»да ҳам бир нечта рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди. Бугун ушбу рекордларнинг еттитасига алоҳида тўхталиб ўтамиз.

  1. А Серияни энг тез забт этган футболчи

Криштиану Италия чемпионатида 50 та гол киритиш учун атиги 61 та ўйин сарфлади, холос. Бу бутун бошли чемпионат тарихидаги энг яхши натижа саналади. Қаҳрамонимиз ўзининг юбилей голини 2020 йилда «Лацио» дарвозасига киритди. Шу тариқа, Криш А Сериянинг яқин ўтмишдаги юлдузи – Андрей Шевченкони қувиб ўтди. “Шева” 50 та гол киритиш учун 68 та ўйинда майдонга тушган эди. Роналду эса, бу ишни 61 та уринишда уддалади.

krish5

  1. 30 та гол чикора!

Юқорида ёдга олинган «Лацио»га қарши учрашувда Роналду иккита гол киритди ва жамоаси учун муҳим очко келтирди. Учрашувдаги иккинчи голи Португалия терма жамоаси сардорининг мавсум давомидаги 30-голи эди. Бу эса, ўз-ўзидан уни Англия, Испания ва Италияда бир мавсумда 30 та гол киритишни уддалаган футболчига айлантирди.

Қаҳрамонимиз 2007/08 йилги мавсумда «Манчестер Юнайтед» сафида 31 та гол уришни уддалаган эди. Мавсум сўнггида ЕЧЛда зафар қучган Криш якунда «Олтин тўп»га лойиқ кўрилади. Кейин эса, у Мадридга кўчиб борди. «Реал» сафида эса, 30 та гол бир мавсум учун нормал ҳолатга айланиб қолди. Шу ўринда, яна бир кичик рекорд: Роналду АПЛ, «Ла Лига» ва «А Серия»да  камида 50 та гол урган биринчи футболчига айланди.

krish

  1. Кетма-кет 11 та ўйинда гол

Криш 2019/20 йилги мавсумда ажойиб голлар сериясини намойиш этди. Қаҳрамонимиз А Сериянинг кетма-кет 11 та ўйинида рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди ва ўзига хос рекорд ўрнатди. Бунга қадар, ушбу рекорд Габриэль Батистутага тегишли эди. Аргентиналик ҳужумчи 1994/95-мавсумда «Фиорентина» сафида шу натижани қайд этган эди. Шу ўринда, Криш АПЛ, Ла Лига ва А Серияда кетма-кет 11 та ўйинда гол киритган ягона футболчи саналади. Бу ҳам кичик рекордлардан бири сифатида Роналдунинг ҳисобига ёзиб қўйилади.

krish1_1

  1. А Сериядаги энг яхши португалиялик

Роналдуга қадар А Серияда бир нечта афсонавий португалиялик футболчи тўп сурган. Руи Кошта ва Луиш Фигу шулар жумласидан. Эътиборлиси шундаки, Роналду уларни қисқа муддатда қувиб ўтди ва Италия чемпионатларидаги энг яхши португалиялик футболчига айланди. Унинг ҳисобидаги голлар сони 66 тага етди. Шу ўринда, яна бир қизиқ рекорд: Криш Апеннин яриморолида хет-трик қайд этган биринчи португалиялик футболчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллаган. У АПЛ, Ла Лига ва А Серияда бир ўйинда 3 та гол киритишга муваффақ бўлган. Бундай натижа шунингдек, Алексис Санчесга («Удинезе», «Барселона», «Арсенал») бегона эмас.

  1. Криш доимо сермаҳсуллиги билан қолганлардан ажралиб турган

У томонидан ўрнатилган рекордни яқин ўртада (Агар Месси янгиламаса) ҳеч ким қайтара олмаса керак. CR7 16 мавсумдан бери 10 тадан кам гол киритгани йўқ. У бу борада футбол тарихидаги энг яхши футболчи саналади. Гап шундаки, шу кунга қадар бирорта футболчи «кучли бешлик» клублари сафида 18 мавсум қаторасига 10+ натижа қайд этмаган. Шунингдек, Криш 18 мавсумдан бери гол киритишни уддаламоқда. Бу рекорд бироз камтар, аммо Роналду яна 3-4 мавсум шу темпда давом этса, бу кўрсаткич ҳам янги авлод футболчилари учун етиб бўлмас чўққига айланиши аниқ.

krish6

  1. ХХI асрдаги тенгсиз!

Ҳозирча, Роналдунинг Туриндаги энг яхши натижаси бир мавсумда 31 та гол бўлиб турибди. Бу натижа 2019/20 йилда ўрнатилган эди. Бунга қадар, бир мавсум давомида бирорта «Ювентус» афcонаси бундай сермаҳсуллик намойиш этмаган. Дель Пьеро, Платини ва Баджо ҳам бир мавсумда Турин суперклуби сафида 31 та гол киритишни уддалай олмаган. Фақат узоқ ўтмишдаги Фелиса Борельягина бундан яхшироқ натижа эга. 1934 йилда Борелья Роналду сингари бир мавсумда 31 та гол урган эди. Шу ўринда, яна бир рекорд: ҳозирча, у бу борада XXI асрдаги «Ювентус»нинг энг сермаҳсул футболчиси бўлиб турибди.

Ron2222

 

  1. А Сериядаги юбилей гол муаллифи!

Бундай рекордни қайд этиш имконияти А Сериядаги барча футболчида мавжуд эди. Роналду эса, уларнинг барчасини қувиб ўтишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси шундаки, бу рекордни Турин дербисида амалга оширди. 2018 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган учрашувда Криш томонидан киритилган гол А Сериянинг юбилей – 5000 голи эди! Энг қизиғи шундаки, бунга қадар «Юве»нинг бошқа футболчилари Марко Ди Вайо (2003 йил, 4000-гол) ва Массимо Бриоски (1984 йил, 3000-гол) бундай тарихий воқеанинг қаҳрамонига айланган эди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар