У энди "Манчестер Сити"нинг уй ўйинларига бир умр киритилмайди

"Манчестер Сити" ўз мухлисларидан бирини ирқчилик қилгани учун қаттиқ жазолади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, 42 ёшли "Cити" мухлиси Энтони Бёрк жамоанинг уй ўйинларига киришдан умрбод маҳрум қилинган. У ўйин давомида "Манчестер Юнайтед" футболчиларига қарши ирқчиликда айбдор, деб топилди.

Бундан ташқари, мухлисга уч йил давомида Буюк Британия ҳудудида ўтказиладиган ҳар қандай учрашувга ва Англия терма жамоаси ўйнайдиган шаҳарларга бориш тақиқланади. Шунингдек, Энтони Бёрк 850 фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди.

"Манчестер Сити" ўтган мавсум АПЛда ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни "Манчестер Юнайтед" эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!