"У гапирганда президент ҳам жим туради"
Эмилиано Мартинеснинг фикрича, Лионель Месси гапирганда ҳатто Аргентина президенти ҳам жим туриши керак.
"Астон Вилла" клуби ва Аргентина жамоаси дарвозабони Мессининг 2021 йилги Америка кубоги финали олдидан гапирган нутқи ҳақи фикр билдирди.
"Месси нутқ сўзлаб, мазкур турнир у учун сўнггиси ("Копа Америка") бўлишини ва ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритиш учун бор кучини беришини айтди. Лео гапирганда қотиб қолдим.
Ҳамма жим. Ҳамма, ким бўлишидан қатъий назар. Бош мураббий, Аргентина президенти, ким бўлса ҳам. Улар шунчаки жим бўлиб қолишди", - деди Мартинес.
Фикрлар