"У Германиянинг Харри Магуайри" - Ван дер Варт

Нидерландия миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Рафаэль ван дер Варт Германиянинг Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги натижалари ҳақида фикр билдирди.

"Менимча, уларда ҳимоя билан боғлиқ улкан муаммолар бор. Айниқса, Зюле юқори савиядаги футболчи эмас. У Германиянинг Харри Магуайри",-деди Рафа.

Эслатиб ўтамиз, "немис машинаси" 1 тадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этиб, 3-ўрин эгаси сифатида гуруҳ босқичида қолиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!