У каби футболчилар 100 йилда бир марта туғилади
«Бавария» клуби президенти Герберт Хайнер Жамол Мусиаланинг иқтидори ва уни жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилишини айтди.
-Биз Жамолни яхши кўрамиз. У каби футболчилар 100 йилда бир марта туғилади. Бизнинг асосий мақсадимиз уни «Бавария»да узоқ муддатга сақлаб қолиш,-деди мюнхенликлар раҳбари.
Мусиала 2019 йилдан бери «Бавария» сафида ўйнайди. 21 ёшли хавбек 6 та ўйинда 3 та гол, 3та ассист қайт этди.
Немис ярим ҳимоячисининг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилда ўз ниҳоясига етади. «Трансфермаркт» портал уни 130 миллионга баҳоламоқда.
Фикрлар