У кетади!

Германиялик мутахассис Томас Тухель келажаги борасидан бир қарорга келди ва ПСЖни тарк этишни маъқул топди. 47 ёшли мураббий парижликлар билан ҳамкорликни узайтирмайди ва ёзда клубни тарк этади.

Тухелга Англиядан чорлов бўляпти. Бу мавсум премьер-лигада ишлари юришмаётган “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” германиялик мураббийни жамоани бошқаришга таклиф қилмоқчи.

2018 йилдан бери ПСЖни бошқараётган Тухель жамоани икки марта Франция чемпиони қилди ва илк бор Чемпионлар лигасининг финалига олиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!