У Мадридга келади! “Реал” зўр футболчи билан келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциялик машҳур ҳимоячи Иброҳим Конате “Реал”нинг охирги йиллардаги президенти Флорентино Перес  ўз лавозимини сақлаб қолган тақдирда “Қироллик клуби” футболчисига айланади.

Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар бермоқда.

Испания манбалари маълумотига кўра, клубнинг амалдаги раҳбари франциялик ҳимоячи билан келишувга эришган ва амалда трансферни тайёрлаб қўйган.

Бироқ битимнинг тўлиқ якунланиши Переснинг президентлик лавозимини сақлаб қолишига бевосита боғлиқ.

Яқинда Конате шартномаси тугаганидан кейин “Ливерпуль”ни эркин агент мақомида тарк этган эди. Унга Европа клубларидан қизиқишлар бўлишига қарамай, 27 ёшли футболчи учун асосий даъвогар айнан “Реал” бўлиб турибди.

Агар Перес сайловларда ғалаба қозониб, ўз лавозимини сақлаб қолса, мадридликлар ҳимоячини трансфер товони тўламасдан ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Шунингдек, хабар қилинишича, бундай ҳолатда “Комо” ярим ҳимоячиси Нико Пас ҳам Конатенинг ортидан “Реал”га ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!