У Моуриньога жамоага кераклигини исботлаб қўйиши шарт
“Рома” ҳужумкор футболчиси Стефн Эл-Шааравининг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади.
30 ёшли футболчи ҳамкорликни давом эттириши учун мавсумнинг қолган қисмида Жозе Моуриньога жамоага керакли эканини исботлаб қўйиши шартлиги айтилмоқда.
Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, Стефаннинг ўзи клуб унга янги битим беришини кутяпти. Бироқ, бунинг учун Моуриньо рози бўлиши талаб этилади.
Катта тажрибага эга эканига қарамай, италиялик футболчи асосий таркиба киришга қийналмоқда. Эл-Шаарави Элдор Шомуродов билан бирга бошланғич таркибдаги жойи кафолатланган Пауло Дибала, Тэмми Абрахам, Андреа Белотти каби ўйинчиларнинг ўринбосари ҳисобланади.
Стефан Эл-Шаарави бир неча позицияда ўйнай олади. Мураббийлар штаби ундан таркибнинг бўш нуқталарини ёпишда фойдаланмоқда ва аксарият вазиятларда бир неча дақиқа ўйнатяпти холос.
Фикрлар