У ўзи туғилган шаҳар шифохонасига хайрия қилди

"Интер"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ўзи туғилиб, вояга етган Баия-Бланка шаҳридаги шифохонага катта миқдордаги пулни хайрия қилди.

"Infobae" нашри тарқатган хабарга кўра, футболчи томонидан ажратилган маблағ  3350 литр спиртли гелга, 100 мингта қўлқоп ва бошқа зарур тиббий буюмлар сотиб олишга сарфланган.

Маълумот учун, 2018 йилдан буён "нерадзуррилар" шарафини ҳимоя қилиб келадиган Лаутаро Мартинес жорий мавсум жами 31 баҳсда иштирок этди ва 16 та гол киритиб, 4 та голли узатмани амалга оширишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!