У ПСЖдан кетяпти

ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас клуб раҳбарияти билан амалдаги шартномани бекор қилиш бўйича музокарани давом эттирмоқда.

Агшар костарикалик посбон клубни тарк этадиган бўлса, парижликлар унга 7-8 миллион евро миқдорида компенсация тўлаши керак бўлади.

Навас тез орада “Наполи” сафига ўтишни режалаштирган. Тажрибали футболчи италияликлар билан икки йиллик шартнома бўйича келишиб олган. Шунингдек, ҳамкорлик яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.

Навас ПСЖда асосий дарвозабон мақомини Италия терма жамоаси кипери Жанлуижи Доннаруммага бой берди. Шу боис, клубдан кетишга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!