У қишда "Барса"га қайтиши мумкин

"Атлетико" сафида ижарада тўп тепаётган Антуан Гризманн қишда Мадрид клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Calcio Mercato" нашри хабар бермоқда.  

Франциялик футболчининг трансфер ҳуқуқи айни дамда "Барселона"га тегишли. Агар, у яқин вақтлар ичида "Атлетико" мураббийлар штабига ўз ўйини билан жамоага ёрдам бера олишини исботлай олмаса, қишда катта эҳтимол билан "Барса"га қайтади. 

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли форвард бу мавсум Ла Лигада 8 ўйинда майдонга тушиб, ҳали бирорта ҳам самарали ҳаракат амалга ошира олмади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!