У "Реал"да текинга ўйнашга ҳам рози
Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич катта эҳтимол билан "Реал"даги шартномасини узайтиради.
Libertad Digital мухбири Серги Валентиннинг хабар беришича, Модрич янги шартномада ҳеч қандай молиявий талаблар қўймайди, унинг маошини клуб ўзи белгилайди.
Қайд этилишича, янги шартнома бўйича музокаралар жуда осон кечганлиги сабабли, ҳатто футболчининг агентига ҳам ушбу музокараларда иштирок этишига ҳожат қолмаган.
Модрич клубда қолиш истаги ҳақида аллақачон айтган ва клубга ҳеч қандай шарт қўймаяпти. У "Реал" сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Фикрлар