У “Реал”дан кетмаслиги керак эди
Ёзда “Реал”нинг бразилиялик легионери Каземиро клубни тарк этиб Англия Премьер-лигасига йўл олди. “Манчестер Юнайтед” бу футболчи учун “Қироллик клуби” ғазнасига 80 миллион евро ўтказиб берди.
Маълумотларга қараганда, мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти 30 ёшли ярим ҳимоячининг сотиб юборилишига қарши бўлган.
Италиялик мутахассис таянч зонада Каземиро ва Чуаменини алмаштириб ўйнатмоқчи эди. Лекин клуб хўжайинлари кетишни ихтиёр этган Каземирони ушлаб қолишни истамади ва манчестерликларнинг таклифини қабул қилди.
Анчелотти қўл остида "Реал" футболчилари ўтган мавсумда Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасида муваффақиятли қатнашиб, бош совинни қўлга киритган.
Фикрлар