У топ даражадаги футболчи
"Байер" ижрочи директори Фернандо Карро коронавирус пандемияси ортидан келиб чиқиши кутилаётган молиявий инқироз жамоа хавбеки Кай Хаверцнинг трансфер суммасига таъсир қилмаслигини таъкидлаб ўтди.
"Кай - топ футболчи. Бундай футболчилар доим қадрланади, чунки у каби футболчилар кўп эмас. Ўйлашимча, молиявий инқироз топ футболчилар нархига таъсир кўрсатмайди.
Биз у жамоамизда эканлигидан ва таркибимизда қолиши мумкинлигидан хурсанд бўлишимиз керак. Уни "Байер"да олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бироқ футболчининг хоҳишини ҳам инобатга олишимиз керак", - дейди президент.
Фикрлар