МЮ футболчиси океан ортида қолмоқчи
"Эстудиантес" клубида ижара асосида тўп сураётган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо янги мавсумни ҳам океан ортида бошлаши мумкин.
Аргентиналиклар клуби бош мураббийи Леандро Десабато футболчи "қизил оқлар" таркибида қолишни режалаштираётганини маълум қилди.
"Кеча Маркос билан гаплашдим. У биз билан қолиш ниятида. Музокаралар давом этмоқда, аммо уни олиб қолиш осон кечмайди", - дейди Десабато.
El Dia нашри маълумотига кўра, ҳимоячи хизматларига "Эстудиантес"дан ташқари "Бока Хуниорас" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар