У Холанддан қўрқиб, жамоадан кетиб қолди!

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэль Жезуснинг “Арсенал”га ўтишга қарор қилганига нима сабаб бўлгани ойдинлашди.  

Sky Sports нашри эксперти Тим Викерининг таъкидлашича, 25 ёшли футболчи Бразилия терма жамоасидаги ўрнини сақлаб қолиш мақсадида “канонирлар” сафига қўшилишни маъқул кўрган.

- Жезус жуда яхши футболчи. У жаҳон чемпионатида ўйнаш учун жамоасини ўзгартирди. Ҳужумчининг терма жамоадаги ишлари юришмай қолганди. Яқинда у Жанубий Корея дарвозасини ишғол қилди. Бу унинг сўнгги уч йилдаги биринчи голи бўлди.

“Сити” раҳбарияти унинг позициясига Эрлинг Холандни олгани ҳужумчини хавотирга солиб қўйди. Габриэль мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ўтишга мажбур эди, - деди Тим Викери.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!