У янги мавсумни "Милан"да бошлаши мумкин

“Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахам янги мавсумни Италиянинг бошқа бир гранд клубида бошлаши мумкин. Журналист Экрем Қўнғирга маълум бўлишича, “Милан” англиялик футболчининг трансферини қўлга киритмоқчи. Абрахам “россонерилар” таркибида бельгиялик Дивок Оригининг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Аввалроқ ОАВда Тэммига Бирмингемнинг “Астон Вилла” ва Лондоннинг "Челси" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 25 ёшли футболчининг нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ҳужумчи жорий мавсум Италия А Сериясида 27 та ўйинда майдонга тушди. Англиялик футболчи ушбу баҳсларда ўз ҳисобига олтита гол ва учта голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!