У "Ювентус" сардори бўлмоқчи

"Ювентус" яқин кунлар ичида ҳужумчи Пауло Дибаланинг агенти билан музокара ўтказади. Томонлар келгуси ҳамкорликнинг тафсилотларини муҳокама қилади ва янги шартнома имзолайди, дея ёзмоқда журналист Николо Скира.

Манбанинг хабарига кўра, аргентиналик футболчи туринликларни тарк этмоқчи эмас. Қолаверса, Пауло келажакда "Юве" сардори бўлмоқчи. 

"Ювентус" Дибалага 10 миллион евро маош ва 2026 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилишга тайёр.

2020/21 йилги мавсумда ҳужумчи 20та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ҳамда 3та голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!