У “Ювентус”га кўп гол урган

Турин клубининг тажрибали ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Мауро  Икарди ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

- Мен  Икардини ҳурмат қиламан. Айтмоқчиманки, ўйини ёқади. Лекин у “Ювентус”га кўп гол урган.  Буниси алам қилади. У яхши йигитлигини биламан. “Интер”да нимадир бўлган. Унга ўхшаган тўпурарни “Интер” олиб қолиши керак. “Ювентус” вакили сифатида унинг Италияда ўйнамаслиги бизнинг омадимиз эканини айта оламан. Икарди Лукаку ва Лаутаро Мартинес билан бирга ҳужум қилса нималар бўлишини тасаввур қилинг, - деди Кьеллини.

Икарди айни дамда ижара асосида ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда. Ва келаси мавсум қаерда тўп суриши мавҳумлигича қолмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!