U20 терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатидаги эҳтимолий рақиблари ким? ЖЧ қуръаси ҳақида батафсил

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кеча юртимизда ўтаётган 20 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финалида Австралияни муғлуб этиб (пенальтилар сериясида), жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Хабарингиз бор, ушбу ёшдаги жаҳон кубоги Индонезияда бўлиб ўтади. Турнирга қуръа ташлаш маросими эса 31 март куни ушбу мамлакатнинг Бали оролида ўтказилади.

ФИФА қуръадан олдин жамоаларни саватчаларга ажратишда ўзгача йўл тутишга қарор қилди: иштирокчи мамлакатларнинг ушбу ёшдаги терма жамоасининг сўнгги 5та мусобақадаги натижаларини балл кўринишида ҳисоблашга қарор қилди. Бунда ўз қитъасида чемпионликни қўлга киритган жамоалар (АҚШ, Сенегал, Англия, Янги Зеландия, Бразилия ва Осиё чемпиони) қўшимча баллга эга бўлади.

Айни пайтда иштирокчи жамоалар тўплаган очколар ва саватчалар қуйидагича:

1 Саватча

Индонезия
Уругвай
АҚШ
Франция
Сенегал
Италия

2 Саватча

Англия
Жанубий Корея
Янги Зеландия
Бразилия
Еквадор
Колумбия

3 Саватча

Нигерия
Япония
Ўзбекистон
Ироқ
Гондурас
Фиджи

4 Саватча

Гватемала
Доминикан
Гамбия
Исроил
Словакия
Тунис

gozila

Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон 3-саватчадан ўрин олди. Бу саватдаги Гондурас, Фижи ва Гватемала жамоалари гуруҳда бизга рақиб бўлмайди.

офқовфқ

Қуръада 24 жамоа 6 гуруҳга бўлинади. Бир қитъа вакиллари бир гуруҳдан ўрин олмайди. Шу ўринда қизиқ бир факт. Агар бу турнирда Жанубий Корея ғалаба қозонса, жамғарган очколари ортади ва автомат равишда биринчи саватчадан ўрин эгаллаш ҳуқуқини қўлга киритади. Умид қиламиз-ки, бизни (U20) жамоамиз бунга имкон қолдирмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!