U23 Осиё кубоги. Бугун Ўзбекистон олимпиячилари Саудиядан реванш олиш учун саф тортади
Бугун Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финали доирасида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.
Учрашувни иорданиялик ҳакамлар бошқариб боради. Бош ҳакам сифатида Аҳмад Файсал Муҳаммад Алали ишласа, унга қанотларда Аҳмад Мансур ва Аҳмад Муҳаммад ёрдам беради. Улар Ўзбекистон - Малайзия баҳсида ҳам ишлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, беллашув Тошкент вақти билан 19:00 да "Khalifa International" стадионида старт олади.
Фикрлар