U23 Осиё кубогининг саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши маълум

Осиё футбол конфедерацияси 2024 йил Қатар майдонларида ўтказиладиган U23 Осиё кубогининг саралаш босқичи ҳақидаги дастлабки маълумотларни тақдим этди.

Унга кўра, мазкур босқичга қуръа ташлаш маросими 25 май куни соат 12:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида онлайн тарзда ўтказилади.

Ўша куни Темур Кападзе шогирдлари ўз рақибларини билиб олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ботир
25/04/2023 17:49
Олга Узбекистон.