“UAE Warriors” турнирида ўзбекистонлик жангчи иштирок этади
20 март куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида “UAE Warriors” промоушени томонидан навбатдаги турнир ўтказилади.
Биз учун аҳамиятли жиҳати, мазкур жанг кечасида ҳамюртимиз Ислом Маҳаммаджонов ҳам октагонга кўтарилади. Жасур Алижонов шогирди бўлган ушбу юртдошимизга арманистонлик Тарон Григорян рақиблик қилади.
Арманистон вакилининг рекорди ҳудди юртдошимиз каби 3-0 кўринишга эга. Маҳаммаджоновга мураббийи Жасур Алижонов ҳамда UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов секундантлик қилади.
Мазкур муҳим баҳсда ҳамюртимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар