Уайлдер - Фьюри реванши 22 февраль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади

  • 28 ноябрь, 2019, 16:38
  • 0
  • Бокс

Оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Деонтей Уайлдер ва собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги 22 февраль куни Лас-Вегасдаги МГМ Гранд аренасида бўлиб ўтади.

Ушбу маълумотни Фьюрининг промоутери Боб Арум тасдиқлади.

"Янги йилгача расман эълон қиламиз, аммо жанг 22 февралда ўтказилади. Ҳотиржам бўлишингиз мумкин," - деди Арум.

Эслатиб ўтамиз, ушбу боксчилар ўртасидаги дастлабки жанг 2018 йилнинг 1 декабрида бўлиб ўтган ва дуранг билан якунига етган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!