Уайлдер: Тайсон бу сафар ўрнидан турмайди

  • 28 ноябрь, 2019, 16:10
  • 0
  • Бокс

Оғир вазн тоифасида WBC нинг амалдаги чемпиони Деонтей Уайлдер оғир вазн дивизионининг собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрига қарши кечадиган реванш жангги борасида изоҳ берди.

"Реваншни кутишга сабрим етмаяпти, 22 февраль оқшомини интизорлик билан кутаман.

Фьюрини бутунлай таслим бўлишга мажбур қиламан. Биринчи жангдаги каби мағлуб этаман. Аммо бу сафар у ўрнидан турмайди. Ҳаммамиз у билан хайрлашамиз.

Шунда сиз, енгилмас ва шубҳасиз битта чемпион номини эшитасиз. Битта чемпион, битта юз, битта исм. Деонтей Уайлдер," - деди Уайлдер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!