Уайлдер vs Фьюри. Жошуадан кейин ким биринчи?
Ads

Тошкент вақти билан 2 декабр куни тонгги соат 07:00 Лос-Анжелесда замонамизнинг иккита супер боксчиси америкалик Деонтей Уайлдер ва британиялик Тайсон Фьюри ўзаро тўқнаш келади. Мазкур тўқнашув оғир вазн тоифасида 2017 йил апрелида бўлиб ўтган жангдан кейин бокс оламдаги энг муҳим воқеалардан бири. Ўшанда Энтони Жошуа Владимир Кличкони нокаутга учратган эди. Бу жангда олдин қайси боксчининг ғалаба қозонишини айтиш у ёқда турсин, тахмин қилиш ҳам мушкул.

Чемпионлик камари – бу муҳими эмас

Ушбу жангда ҳар икки енгилмас боксчи WBC чемпионлик камари учун рингга чиқади. Бу камарни Уайлдер 2015 йилдан бери ўзида сақлаб келмоқда. Ўша йили Фьюри бир йўла ушбу вазннинг учта камарини (IBF, WBO ва WBA) Дюссельдорфда Владимир Кличкони мағлуб қилиб қўлга киритган эди. Ўша вақтда мағлубият украиналик боксчи учун 11 йил ичида биринчиси бўлган эди.

Wilder Vs TYson

Агар Уайлдер ва Фьюри тўқнашуви ўша йили ташкил қилинганда, ҳозиргидан кескин фарқ қилган бўларди. Йирик жанглар ҳар қандай вазн тоифасида ҳам бўлмаслиги мумкин. Бироқ ўша вақтда британиялик боксчи Кличко билан реваншга диққатини қаратган ва кейинроқ руҳий сиқилиш сабабли икки йил “йўқолиб қолди”.

Гап шундаки, рафиқам Пэрис фарзандимизни туға олмади. Ўшанда унинг ёнида эдим. Бошқа ёнимдаги кроватда Хьюининг ҳаёти сўниб бораётган тоғаваччаси ётарди, – деган эди Фьюри TheTelegraph нашри.

Ҳозир, уч йил ўтиб, Уайлдер ва Фьюри жангига ўша вақтдаги каби қизиқиш катта бўлгани йўқ, аммо шу йилда оғир вазн тоифасининг энг муҳим тўқнашуви бўлади. Яна бир қизиқарли тўқнашувлардан бирида Александр Поветкин Жошуага қаршилик қилишга уриниб кўрди, аммо 8-раундда нокаутга учради.

Joshua_Wilder_Fury

Лос-Анжелесда учта ёки тўртта чемпионлик камарининг ўрнига биттаси ўйналаётгани аҳамиятга эга эмас. Муҳими ушбу вазннинг энг номдор ва энг яхши вакиллари тўқнашмоқда. Ҳар икки боксчи ҳам бирор марта енгилмаган. Иккаласи ҳам чемпионлик камарларига эгалик қилишган. Уайлдер буни ҳамон давом эттирмоқда. Уларнинг услуби ҳар хил, шунинг учун жанг ўзгача кечиши аниқ.

Воқеалар ривожи жадаллашиб кетиши мумкин

Бу жангда бир қанча воқеаларнинг ривожланиш вариантлари мавжуд. Кичик устунлик Уайдер томонида эканлиги айтилмоқда, аммо Фьюри билан бўладиган жангда нима бўлиши мумкинлигини ҳеч ким билмайди.

Tyson Fury_1

Фьюри – мутлоқ топишмоқ. У бир неча ой Манчестердаги Рикки Хаттон залида шуғулланди. Видеоларидан унинг яхши спорт формасини тиклаганини кўриш мумкин. Унинг ортиқча вазни йўқ. Ажойиб ҳаракатланмоқда. Агар 2015 ёли Уайлдер билан тўқнашганда, рақиб уни тутишга анча қийналарди. Фьюри айёрона ҳимояланади ва доира бўйлаб ҳаракат қилади. Доимо бошни ниошонга олади, аниқ зарбани кутади. Аслида бу унинг устнулиги эмас, бироқ очко келтиради.

wilder d

Уайлдернинг имконияти унинг кучли зарбаларида. Айниқса, ўнг қўл зарбаси. Бу энг яхши оғир вазнли боксчилар орасида ҳақиқатан ҳам қўрқинчли ҳисобланади. Ён зарбалар ва жеб америкалик боксчига кўп ҳам фойда бермайди, аммо ўнг қўл тўғри зарба – идеал. Айнан у шу билан Артур Шпилька ва Бермейн Стиверн реваншда “синдирган”. Агар бу зарба Фьюрига тегса, у нокаут билан ғалаба қозонади.

Очколар бўйича имкониятларга тўхталадиган бўлсак, бунда британиялик боксчининг имкониятлари юқорироқ. Ҳакамлар ҳам жангда зарбалар сони ва уларнинг сифатига эътибор қаратишади. Биринчиси Фьюрида бўлса, иккинчиси Уайлдерда. Шундай экан, британиялик боксчи ҳам аутсайдер эмас. У умуман жуда ақлли боксчи. Биргина Каннингемдан ташқари ҳеч бир боксчи унга рингда яқин кела олмаган.

Ҳа, айтганча, боксчиларнинг ушбу жангда ишлаб топадиган гонорарлари ўзлари учун рекорд ҳисобланади. Улар шу вақтгача ҳеч бир жангда бунча кўп ишлаб топмаган. Америкалик боксчи 14 миллион доллар олса, британиялик боксчи 10 млн доллар ишлайди.

Joshua A.

Энг қизиғи, жанг ғолиби 2019 йили ушбу вазнда қолган камарларга эгалик қилаётган Жошуага рақиблик қилади. Бундай шов-шувли жанглар сўнгги вақтларда оғир вазн тоифасида кам бўлаётган эди. Бу кетишда яқин вақт ичида ушбу дивизион ўзининг олдинги ҳолатини қайтарса, ажаб эмас.