Асосий мазмунга ўтиш

Дзюдо

Уч нафар ҳамюртимиз бронза медаллари учун татамига чиқади

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Душанбе шаҳрида ўтказилаётган "Катта Дубулға" турнирининг иккинчи кунги саралаш беллашувлари якунига етди.

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтказилаётган "Катта Дубулға" турнирининг иккинчи кунги саралаш беллашувлари якунига етди.

Терма жамоамиз аъзоларидан уч нафари кечки финал дастурида медаллар учун курашни давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритди. Улардан икки нафари - Суҳроб Турсунов ва Муроджон Йўлдошев -81 кг вазн тоифасининг биринчи бронза медали учун ўзаро баҳс олиб боришади. Ўзига хос ўзбек дербиси якунида бронза медали аниқ Ўзбекистонга кетади.

Юртимиз шарафини -73 кг вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Ҳожиакбар Тошев ҳам Муроджон Йўлдошев сингари 1/2 финалда ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун франциялик Бенжамин Аксусга қарши татамига чиқади. Финал дастури соат 17:00да бошланади. 

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ