Уч нафар каратэчимиз Осиё чемпионати олтин медалларни қўлга киритди

Бироз аввал кумитэ бўйича яккалик беллашувларида барча финал жанглари ўтказилди.

Қувонарлиси, олтин медаль учун татамига чиққан тўрт вакилимиздан уч нафари қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Финалчиларимиздан Баҳринисо Бабаева (-50 кг), Садриддин Сайматов (-60 кг) ҳамда Нодира Жуманиёзова (-68 кг) олтин медални қўлга киритган бўлса, Севинч Раҳимова (-55 кг) кумуш медаль билан тақдирланди. Шунингдек, Моҳларойим Ҳакимжонова (+68 кг) ҳамда Жавоҳирбек Абдусатторов (-55 кг) шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди.

Шу тариқа терма жамоамиз вакиллари кумитэ баҳсларини 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлашди. Бугун шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз Токио Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини ҳам жамғаришди. Эртага жамоавий йўналишдаги жанглар ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!