Уч суперклуб машҳур футболчининг Саудиядан қайтишига жой тайёрлаб қўйди

CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби ҳимоячиси Жоау Канселу қишки трансфер ойнаси дамомида жамоани тарк этиши эҳтимоли юқори эканлиги айтилмоқда.

Tecno

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, “Интер” раҳбарияти “Ал-Ҳилол”га португалиялик футболчини ижарага олиш масаласида мурожаат қилган.

Шунингдек, “Барселона” ва “Ювентус” ҳам Жоау Канселу атрофидаги вазиятни кузатиб, саудияликлар билан алоқани ушлаб турибди.

31 ёшли Жоау Канселу 2024 йилнинг ёзидан буён Саудия Арабистонида фаолият юритиб келмоқда. Жорий мавсумда тажрибали футболчи клуб миқёсида атиги олтита ўйин ўтказиб, бир гол урган ва икки голли узатмани амалга оширгли.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойи охиригача амал қилади.

Нуфузли Transfermarkt интернет-портали португалиялик футболчининг бозор қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Илгари Канселу ўзига харидор бўлаётган “Интер”, “Барселона” ва “Ювентус” жамоаларида тўп тепган. Шунингдек, у фаолияти давомида “Бавария”, “Манчестер Сити”, “Валенсия” ҳамда “Бенфика” каби машҳур клублар шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!