Уч ва тўрт вазндаги жаҳон чемпионлари тарозидан ўтдилар. Эртага жанг!

  • 30 декабрь, 2020, 15:45
  • 0
  • Бокс

Професcионал бокснинг супер ўта енгил вазн тоифасида (52.2 кг) WBО чемпиони ҳисобланган япониялик Казуто Лока 31 декабрь куни ўзининг навбатдаги ҳимоя жангини ўтказади. Унга ўз ҳамюрти мажбурий даъвогар Косеи Танака рақиблик қилади. Жанг олдидан боксчилар вазн меъёрини бажардилар.

Казуто Лока (25-2, 14 КО) тўрт вазнда ( 47.6 кг, 48.9 кг, 50.8 кг, 52.1 кг) жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Косеи Танака эса 25 ёш бўлиб, (15-0, 9 КО) натижа билан 3 вазнда жаҳон чемпиони ҳисобланади. Яъни, Лока бирма-бир чемпион бўлиб, 4 вазн тепага кўтарган, Танака эса ҳудди ўша вазнларни 3 тасида (47.6 кг, 48.9 кг, 50.8 кг) чемпион бўлган. Энди эса у яна вазнини кўтариб, Локани ҳам мағлуб этса, у ҳам 4 вазнда жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлади. Бу жангга жаҳон бокс оммасининг қизиқиши жуда юқори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!